

Германи терма жамоаси ўз гуруҳида Франция, Португалия сингари кучли терма жамоалар билан рақобатчилик қилади. Яна бир жамоа номи эса плей офф баҳсларидан сўнг гуруҳга қўшилади.
“Биў ўлим гуруҳидамиз. Мюнхенда бўладиган баҳслар ҳақиқий футбол байрамига айланиб кетади. Кўпчилик ҳозирданоқ бу кунни сабрсизлик билан кутмоқда.
Бизнинг ёш жамоамиз учун эса бу жуда катта тажриба бўлади. Мотивация жуда баланд. Бу гуруҳ – бизни саралаш баҳсларидаги ғолиблигимиз учун мукофот бўлди”, дейди Лев.



