

2020 йилнинг энг яхшилари тақдирланди. Бердиев "энг яхши мураббий", Машарипов "энг яхши футболчи"
Ўзбекистон Миллий терма жамоасида ёшларга берилаётган имконият ўз самарасини бера бошлади. Бир йўла уч нафар 2001 йилда таваллуд топган футболчилар МТЖда дебют ўйинини ўтказдилар. Булар Ҳожимат Эркинов, Иброҳимҳалил Йўлдошев ва Абдувоҳид Неъматов.
Улар орасида Суперлига ўйинларини тўлиқ ўтказган "Насаф" клуби дарвозабони Абдувоҳид Неъматов "Энг яхши ёш футболчи" номига сазовор бўлди.



