UZ

Сўнгги янгиликлар

02:50А Серия. Турнинг марказий учрашувида кучлар тенг келди, Златандан дубль  9 01:42А Серия. Златан 3-ўйинда 5-голини урди  4 01:29Акинфеев ЦСКА таркибидаги юбилей ўйинини ўтказди  0 01:00АПЛ. "Бёрнли" - "Тоттенхэм" (онлайн ҳисоб)  1 00:49Англия чемпионати. "Вест Бромвич" "Брайтон" майдонида 1 очко ишлаб олди  0 00:42Неймар жаҳон терма жамоасини тузди. У "Реал", "Атлетико" ва МЮ футболчисини танлаган  0 00:26РПЛ. ЦСКА "Арсенал"ни йирик ҳисобда енгди  0 00:07АПЛ. "Бёрнли" — "Тоттенхэм": Бошланғич таркиблар маълум!  1 00:00"Металлург" - "Насаф" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  9 00:00Бундеслига. "Байер"нинг асосий таркиби билан танишинг  0 23:52А Серия. "Милан" — "Рома": Ибрагимович ва Чалханоглу асосий таркибда!  4 23:25"Рома" 37 ёшли футболчи билан шартномани узайтирди  0 23:10"Шахтёр" билан ўйинда Санчес ва Сенси "Интер"га ёрдам беролмайди  0 22:45"Қўқон-1912" - АГМК учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  3 22:44Моуринью "Барселона" футболчисини сотиб олмоқчи  0

"Йил жанги"га даъвогар тўқнашув учун ПРЕВЬЮ Янгиликлар

"Йил жанги"га даъвогар тўқнашув учун ПРЕВЬЮ

Теглар :  olamsport.comUFC
Бизнинг вақт билан якшанба тонгида Абу-Дабининг "Жанглар ороли"да ойнинг энг кутилган UFC кечаси бўлиб ўтади.

Кечанинг марказий жангида ўрта вазн чемпиони Исраэль Адесанья даъвогар Пауло Костага қарши октагонга кўтарилади. Ҳар икки жангчининг биргаликдаги умумий ғалабалари 32 тани ташкил қилади, шундан 25 таси муддатидан аввал якунлаган. Мағлубият эса ҳар иккисида ҳам 0. Адесаньянинг ақлий салоҳияти кўплаб жангчиларникидан устун. Коста эса рақибларини битта зарба билан «ухлатиб» қўядиган кучга эга.

Адесанья рекорд тезликда UFC камарини қўлга киритган. Исраэль вазнни жуда тез «тозалаш»га эришган.

Исраэль Адесанья узоқ вақт давомида кикбоксинг спорт турида кучлилар қаторида турган. Унинг бу спортдаги кўрсаткичи 75-4ни ташкил қилган, лекин асосий мақсади – чемпионликка эриша олмаган. Кикбоксингдаги UFC ҳисобланмиш “Glory”да тўртта жанг ўтказиб, иккитадан ғалаба ва мағлубият қайд этган. Қизиғи, барча жанглар ғолиби ҳакамлар қарорига кўра аниқлаган, хусусан имкониятни бой бериб қўйган чемпионлик жанги ҳам.

Асли нигериялик бўлган ММА юлдузи “Glory”да фаолият олиб бораётган вақтида ММА жангларида ҳам иштирок этган ва ўша вақтда унинг рекорди 9-0 эди. 2017 йилда Исраэль иккита рақибини мағлуб этди ва ММАнинг энг кучли промоушени - UFC билан шартнома имзолади. UFC'даги дастлабки жангида нокаут билан ғалаба қозонади. Шундан сўнг яна тўртта жангда ғолиб бўлган Исраэль ўрта вазнда ҳақиқий шовқин кўтаради. 2019 йилнинг 5 октябрь куни эса ўша вақтдаги UFC чемпиони Роберт Уиттакерга қарши октагонга кўтарилди. Бу жангда Исраэль Адесанья кутилмаганда саккиз ярим дақиқа ичида рақибини янчиб ташлади.

Исраэль Адесанья қайси жиҳатлари билан рақибларидан кучли?

IQ. Исраэль тактик жиҳатдан жуда кучли, у жанг вақтида услубни тез ўзгартиради ва рақибларини чалғитади.

Зарба техникаси. Адесанья оёқда ва қўлда бир хил кучли зарба беради. Унинг узун оёқлари...


Мақоланинг тўлиқ қисмини қуйидаги саҳифада ўқишингиз мумкин > > > "Йил жанги"га даъвогар тўқнашув! Адесанья - Коста. Икки енгилмас, турли услуб, икки хил характерли жангчилар + ПРЕВЬЮ

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика