Яхшибоевнинг жамоадоши ЕЧЛда ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлди

Aziz Tukhtamuradov
1 окт 2021, 07:46
"Шериф" дарвозабони Гиоргис Атанасиадис Чемпионлар лигасида ҳафта футболчиси бўлди.

Бу ҳақида УЕФА расмий сайти хабар берди. 

Грециялик дарвозабон "Реал"га қарши ўйинда 11 та сейвни амалга оширди. "Шериф" эса сафарда "Реал"ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. 

Ҳафта футболчиси бўлиш учун унга Шкриньяр, Нуньес ва Сане рақобат кўрсатганди. 


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: UEFA