

22 ёшли ўйинчи клуб билан 4 йиллик шартнома имзолади. Беларуслик футболчи "Локо" сафида 88-рақам остида тўп тепади.
Беларусь чемпионатида 18та ўйинда 9та гол урган ҳужумчи Жасур Яхшибоев тўп тепадиган Солигорскнинг "Шахтёр" клубидан таркибга келиб қўшилди.
Эслатиб ўтамиз, форвард 2019 йилдан буён Беларусь терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади.




