Япониялик футболчи аёл эркаклар жамоасига ўтди

Alisher
11 сен 2020
Япония аёллар терма жамоаси футболчиси Юки Нагасото эркаклар жамоасига ўтди.

33 ёшли спортчи АҚШнинг "Чикаго Ред Старз" клубида сўнгги 3 йил давомида тўп тепди ва шундан сўнг ватанига, аниқроғи Япониянинг "Хаябуса Элевен" жамоасига ижара асосида ўтди.

Юки Японияда эркаклар билан ўйнайдиган илк аёл футболчига айланди. У 2010 йилдан бери Европада тўп тепаётган эди.

Таъкидлаш керакки, Кагасото 2011 йилда Япония билан ЖЧда ғолиб чиққан.


AlisherМуаллиф
Манба: ESPN