Япониялик футболчи "Аугсбург"га ўтади

Aslanov Jasurbek
21 июн 2016
"Гамба Осака" ҳужумчиси Такаши Усами июнь ойининг охирида Бундеслигада иштирок этувчи "Аугсбург"га ўтади.

Форвард тез орада немис клубида тиббий кўрикдан ўтади.

Усами Япония чемпионатининг 16 учрашувида 5 та гол уришга муваффақ бўлди. Унинг лигадаги сўнгги учрашуви "Нагойа Грампус"га қарши бўлади.

24 ёшли футболчи Бундеслига ўйинларида аввал ҳам иштирок этган. У 19 ёшлигида "Бавария" томонидан ижарага олинган ва чемпионатнинг 3 та учрашувида майдонга тушишга муваффақ бўлган.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Japan Times