Япониялик футболчи "Арсенал"да ой футболчиси деб топилди

Оқил Абдубарноев
3 ноя 2023
Такехиро Томиясу "Арсенал"нинг октябрь ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди.

Ҳимоячи клуб мухлислари ўртасида ўтказилган сўровномада 64% билан биринчи ўринни эгаллаб, Деклан Райс, Габриэль Жезус ва Букайо Сакани ортда қолдирди.

Япониялик футболчи 2021 йил сентябридан бери илк марта ушбу мукофотни қўлга киритди.

24 ёшли Томиясу октябрь ойида “канонирлар” сафида 5 та ўйин ўтказиб, битта гол урган.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: arsenal.com