UZ

Сўнгги янгиликлар

01:19Камбэк: Бабаян собиқ жамоасига қайтмоқда  10 01:00Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Эльче" билан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  10 00:50А Серия. "Интер" ҳамда "Милан" ўртасидаги тўқнашув авжида! (онлайн ҳисоб)  4 00:49Саудия Арабистони. Роналду навбатдаги голини урган ўйинда "Ал Насср" "Ал Ҳалиж"ни тор-мор этиб, етакчиликни мустаҳкамлаб олди  5 00:41Ла Лига. "Атлетико" автогол эвазига "Хетафе"дан устун келди ва бошқа натижалар   0 00:33Бундеслига. "Лейпциг" "Вердер" устидан ғалаба қозониб, иккинчи ўринга кўтарилди, "Унион" минимал ҳисобда ютди  0 00:23Туркия Суперлигаси. Ютиб турган "Ризеспор" иккинчи бўлимда "Фенербахче"дан 5 та гол ўтказди, Алиқулов туширилмади  2 00:08А Серия. "Рома" "Кремонезе"ни ютиб, пешқадам бўлиб олди ва бошқа натижалар  2 23:32АПЛ. "Арсенал" "Тоттенхэм"ни тор-мор келтирди, Эзедан хет-трик!  20 23:18Лига 1. "Лион" охирги ўриндаги "Осер"ни ютолмади, "Брест" ўз уйида ғалаба қозониб, хавфли ҳудуддан чиқиб кетди  0 22:45Грузия чемпионатининг энг яхши ҳимоячиси фаолиятини Суперлигада давом эттиради  6 22:20"Йил кашфиёти" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  11 21:48Элит ОЧЛ баҳси ўзбекистонлик ҳакамларга ишониб топширилди  4 21:25"Насаф" – "Трактор" баҳсини малайзиялик ҳакамлар бошқаради  1 21:07Ўзбекистонлик ҳакамлар U-17 Осиё Кубоги саралаши ва CAFA U-18 мусобақаларида ишламоқда  0

Япония U-20 бош мураббийи: "Учрашув натижаси биз учун қониқарли бўлмади" Янгиликлар

Япония U-20 бош мураббийи: "Учрашув натижаси биз учун қониқарли бўлмади"

Япония U-20 терма жамоаси бош мураббийи Коичи Тогаши Ироқ ёшларига қарши кечган баҳсдан кейин матбуот анжуманида иштирок этиб, ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ўйинга изоҳ бериб ўтсангиз
- Биринчи навбатда шуни айтиб ўтишим керакки, ўйин жуда қийин бўлди ва ўйинчилар ҳам анча чарчаб қолишган эди. Биз ўйинда ғалаба қозонишимизга ишониб турган эдик, лекин бундай бўлмади. Рақибимиз Ироқ терма жамоаси яхши қаршилик кўрсатди.

- Мусобақада тўпурари ўйинни заҳира ўриндиғада бошлади, бунга сабаб нима ва бугунги ўйин натижасидан қониқдингизми?
- У ўйинчи жамоамизда асосий ўйинчи ва барча сўнги 4та учрашувда ҳам иштирок этганди ва шу сабаб унга дам берган эдик. Ўйинга тайёрлаган режамизга келадиган бўлсак, биз учрашувни ўз назоратимизда ва катта темпда ўтказмоқчи эдик, лекин эрта урилган гол, режаларга ҳалал берди. Иккинчи саволингизга келадиган бўлсак, ҳа бугунги натижадан қониқмадим.

- Сўнгги 20 дақиқада, жуда кўп хавфли вазиятлар яратдингиз, лекин уларни голга айлантириш бўйича муаммолар бўлди. Бунга сабаб нима?
- Биз 90 дақиқа ўйнашни режа қилаётган эдик ва шу сабаб режаларимиз бир оз иш бермади. Биз иккинчи тайм бошида 3та ўзгариш қилдик, чунки услубимизни ўзгартирдик. Иккинчи экстра-таймларда эса майдон ўртасидаги ўйинчилар толиқиб қолишди ва шу сабаб экстра-таймларда керакли натижага эриша олмадик.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика