Япония. Достон Турсунов жамоаси ўртоқлик учрашувида ғолиб бўлди

Narzulla Saydullayev
17 фев 2019
Кеча Япониянинг "Ренофа Ямагучи" клуби ўз майдонида "Серезо Осака" билан ўртоқлик учрашуви ўтказди.

Баҳс тақдирини Йошинори Рйохеи томонидан 58-дақиқада урилган гол ҳал қилди - 1:0. "Ренофа" сафида ҳамюртимиз Достон Турсунов асосий таркибда майдонга тушди ва 82-дақиқада алмаштирилди. У 30-дақиқада огоҳлантириш олди. 

11 февраль куни "Ренофа" "Санфречче Хиросима" клуби билан ўртоқлик учрашуви ўтказиб, 0:1 ҳисобида ютқазганди.


Ўртоқлик учрашуви
16 февраль 2019 йил
"Ренофа Ямагучи" - "Серезо Осака" 1:0
Гол:
Йошинори Рйохеи 58

Маълумот учун, Япония биринчи лигасида янги мавсум 24 февраль куни бошланади. Шу куни "Ренофа Ямагучи" ўз уйида "Кашива Рейсол"ни қабул қилади.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia