UZ

Сўнгги янгиликлар

13:28Бу йил қайси клублар кучли учликда бўлади?  0 12:45Нега мураббийлар ёшларни кашф қилмайди?  1 12:13"Андижон" – мухлислар ташрифи бўйича етакчи!  8 11:45Тарихий рекорд: "Интер" "Барселона" билан ўйин чипталаридан 14,7 млн евро ишлаб олди  1 11:19"Барселона" "Интер" футболчисини сотиб олмоқчи  4 10:51Арсен Венгер “Арсенал“нинг финалга чиқа олмаганига фикр билдирди  0 10:20Дэвид Бекхэм Англия жамоасини ҳам сотиб олди  6 09:51Артетанинг “Арсенал“даги келажаги маълум  10 09:23“Рома“ бразилиялик ҳужумчига қизиқиш билдирмоқда  1 08:28УEФА “Интер“- “Барселона“ учрашувидаги ҳакамликка муносабат билдирди  37 08:05Европа лигаси. Маунт МЮ сафида илк дублини қайд этди, иккинчи голини эса майдон марказидан урди  0 07:59МЮни финалга олиб чиққан Аморим нималар деди?  1 07:30Суперлига. Бугун 9-тур бошланади. Андижонда “оловли“ ўйин кутмоқда  18 07:05Келаси мавсум бунақаси EЧЛда илк бор бўлади  16 02:46Антони "Бетис"ни Конференциялар лигаси финалига олиб чиқди, "Челси" ҳам финалда!  6

"Янгиер" устози Жаҳонгир Жиямуродов: "Мақсадимиз Про лигага чиқиш" Янгиликлар

"Янгиер" устози Жаҳонгир Жиямуродов: "Мақсадимиз Про лигага чиқиш"

Ўзбекистон кубоги учинчи туридан ўрин олган "Турон" – "Янгиер" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Жаҳонгир Жиямуродов матбуот анжуманида қатнашди.


Ўйин ҳақида

- "Турон" жамоасини табриклайман. Кубокда Суперлига жамоалари билан беллашяпмиз. Бу ёш футболчиларимизга мактаб бўлади. Йигитларимга раҳмат, уларга иккинчи рақамда ўйнаш айтилганди. Суперлига ва биринчи лиганинг фарқи бўлади. Футболчиларимиз ҳаракат қилишди. Уч тўртта яхши имкониятимиз бўлди, аммо гол ура олмадик. Охирида эса рақиб гол уриб кетди. Йигитларга эса раҳмат. Суперлига жамоасига қарши муносиб ҳаракат қилишди. Келажакда "Янгиер" жамоасидан Суперлигага яхши футболчилар етишиб чиқишини ният қилганмиз. 

- Жамоа таркиби қандай шакллантирилган? Ўтган йили U-19 жамоаси шов-шув кўтарганди. Улардан қанчаси таркибга жалб қилинди?

- Ҳа, U-19 жамоамиз ўткан йили зўр қатнашди. Ҳозирда таркибда 3-4 нафар футболчи айнан ўша таркибдан. Бугуннинг ўзида уларнинг учтаси асосий таркибда ўйнади. Ундан ташқари, U-19 жамоамиздан 3-4 таси "Насаф"да ўйнамоқда. Бу менимча яхши натижа. Мақсадимиз ҳам шу, аслида.

- Суперлига жамоасига қарши иккита ҳужумчи билан ўйнаш ҳақида изоҳ берсангиз.

- Вазиятга қараб ҳаракат қилдик. Бизда ёш футболчилар, иккинчи рақамда ўйнамоқчи эдик. Шу сабаб ҳам битта ҳужумчи билан чиқдик. 

- Еттинчи рақамни ўйинчини ўзгартириш ўзини қанчалик оқлади?

- Тохирни жуда яхши биламан. У "Навбаҳор" сафида юрган, келажаги бор йигит. Уни алмаштирганимга сабаб, у чарчаб қолди. Тохир биз билан тўлиқ мавсумолди тайёргарлик жараёнини ўтамаган. 77 рақамли ўйинчимиз ҳам йиғинда бўлмаган, бу уларнинг жисмоний ҳолатида акс этмоқда. Аммо алмаштиришлар ҳам ёмон бўлмади. Элдор Каримовда ҳам 2 та вазият бўлди. Бу эса 80-90% гол эди. Улар гол уришлари керак эди. 

- Суперлига жамоалари билан ўйнадингиз. "Янгиер" ҳақида ҳаммада яхши таассурот қолди. Жамоанинг биринчи лигадаги мақсади?

- Мақсадимиз Про лигага чиқиш. Биринчи лига бир даврадан иборат. Мақсадимиз биринчи давранинг ўзида Про лигага чиқиш. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика