

Мезбонлар сафида Одилбек Абдумажидов, Беҳруз Асқаров (86-дақиқада алмаштирилди) ва Хуршид Мухторов (69-дақиқада алмаштирилди) ўйинни асосий таркибда бошлади, жароҳатидан қайтганига кўп бўлмаган Умаров эса 46-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди.
Қайд этиш керакки, 59-дақиқада меҳмонлар ўйинчиси Диас Оринбасар майдондан четлатилди, аммо "Турон" бундан фойдалана олмади.





