"Янгиер-Қурувчи" таркибига польшалик футболчилар қўшилади

Mirjalol Normatov
24 июл 2022
Хабарингиз бор, “Янгиер-қурувчи” жамоаси мавсумнинг иккинчи қисмига жиддий тайёргарлик кўрмоқда.

Таркибни кучайтиришни мақсад қилган жамоа легионерлар хизматига таянишни лозим топди. 

Бугун польшалик икки нафар футболчи юртимизга етиб келди. 

Эртадан “Янгиер-қурувчи” жамоаси машғулотларига қўшилади. Ярим ҳимоячи Матеуз Сзмански ва ҳужумчи Мичал Калиттанинг ҳаракатлари мураббийлар штабига маъқул келса, жамоа футболчилар билан музокарага киришади.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: “Янгиер-қурувчи” матбуот хизмати