

"Аввало, муҳим ғалаба билан барчани табриклайман. Жуда ҳам қийин ўйин бўлди. Шундай бўлишини аввалдан билардик. Лекин биз муваффақият қозониш учун охиригача курашдик ва ҳақли равишда муваффақият қозондик.
Тўғриси, "Зомин"га қарши ўйинга қадар фақат бир кун машғулот ўтказдик. Барибир бу ҳам ўйинга таъсир қилди. Қолаверса, рақиб бир киши кам бўлиб қолганидан кейин жамоамиз озроқ хотиржамликка берилди. Шу сабабли гол уришга бироз қийналдик.
Умуман олганда, "Зомин" яхши жамоа. Бир киши кам бўлиб ҳам яхши ҳаракат қилди. Голимга келсам, бу сафар ҳам омадим келди (кулади). Жамоанинг кейинги ўйинларига омад тилайман", – деб сўзини якунлади Абдусаломов.



