

Ўйин ҳақида
- Ўйин борасида мезбонлар биздан кучлироқ экани кўриниб турди. Вазиятларни якунлашда қийинчиликларга дуч келаяпмиз.
- Жамоангизнинг ўйин услуби ёмон эмасдек кўринди. Фақат вазиятларни якуни кўнгилдагидек чиқмаяпти. Бунга нима сабаб деб ўйлайсиз?
- Айтиб ўтганимдек, вазиятларни якунлаш бўйича камчиликларимиз бор. Ишлашда давом этамиз. Узатмалар аниқлиги, ҳужумни якунлаш, аниқ зарбалар бўйича олдимизда амалга ошириладиган ишлар бор.



