"Янгиер" мураббийи: "Вазиятларни якунлашда муаммоларимиз бор"

Оқил Абдубарноев
20 апр 2022
Ўзбекистон кубоги мусобақасининг гуруҳ босқичи 3-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Янгиер" (5:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар мураббийи Илҳом Жуманов ўз фикрларини билдириб ўтди.

Ўйин ҳақида

- Ўйин борасида мезбонлар биздан кучлироқ экани кўриниб турди. Вазиятларни якунлашда қийинчиликларга дуч келаяпмиз. 

- Жамоангизнинг ўйин услуби ёмон эмасдек кўринди. Фақат вазиятларни якуни кўнгилдагидек чиқмаяпти. Бунга нима сабаб деб ўйлайсиз?

- Айтиб ўтганимдек, вазиятларни якунлаш бўйича камчиликларимиз бор. Ишлашда давом этамиз. Узатмалар аниқлиги, ҳужумни якунлаш, аниқ зарбалар бўйича олдимизда амалга ошириладиган ишлар бор.


Оқил АбдубарноевMuallif
Manba: championat.asia