

"Тўғрисини айтсам Россия терма жамоасидан ҳеч кимни танимайман, фақат Жирковни биламан. Бир неча йил аввал "Алания"да ўйнаганман. Албатта, ўша вақтдаги йигитларни ва мураббиймиз Валерий Газзаев эсимда. Хубулов ёдимда. Биз иккинчи дивизионда ўйнардик. Жисмоний жиҳатдан жуда оғир эди" - дейди Барбарусес.
Янги Зеландия Конфедерациялар Кубогида "А" гуруҳида Россия, Португалия ва Мексика билан ўйнайди.



