

Очиғини айтганда жамоа ва персонал ўйин бекор қилинганидан хафа, аммо бундай ҳолатда футболчиларнинг ҳолати энг устувор аҳамиятга эга. Касалликни қолган футболчилар ва персоналга юқишига таваккал қила олмаймиз, бундан ташқари Ўзбекистон терма жамоасидаги эҳтимолий эпидемия ҳолатларига жавобгар бўла олмаймиз.
Энди Дубайда ишлашда давом этамиз, касалланган футболчиларнинг даволанишини кузатиб борамиз ва учиб кетишдан олдин қайта тест топширамиз.
Афсуски бу бутун дунё спорти тўқнаш келаётган муаммо, бу барча иштирокчиларни хафа қилмоқда", - дейди Эндрю Прагнелл.
Тезкор хабар: Ўзбекистон - Янги Зеландия учрашуви бекор қилинди



