

Битимга кўра, 15 йил давомида Испания чемпионатининг баъзи ўйинлари АҚШ ва Канада ҳудудида ўтказилади.
Келишув натижасида Шимолий Америкада ЛаЛига хизматларини ҳимоя қиладиган LaLiga North America ташкилоти яратилди. "Барселона" ёки "Реал" шу мавсумдаёқ АҚШда ўйин ўтказиши мумкин.
"Биз футболга бўлган қизиқишни бутун дунёда ўстирмоқчимиз. Ушбу келишув ажойиб спорт турининг АҚШ ва Канадада оммалашишига ёрдам беради" - дейди ЛаЛига президенти Хавьер Тебас.



