"Ямални икки футболчи қўриқлайди" — Симоне Инзаги

Sherzod Nurmatov
6 май 2025
"Интер" бош мураббийи Симоне Инзаги ЕЧЛ ярим финали жавоб ўйинидан олдинги матбуот анжуманида "Барселона" етакчиси Ламинь Ямал ҳақида гапирди.

"Ламин Ямаль? Биз у тўпни олишига йўл қўймасликка ҳаракат қилишимиз керак, аммо бунинг иложи йўқ.

Албатта, биз уни ҳимоя қилиш учун икки футболчини ёллаймиз. У қўриқланади ва диққат билан кузатиб борилади", – деди "нерадзурри" устози.

Чемпионлар Лигаси ярим финалидан ўрин олган "Интер" – "Барселона" учрашуви 6 майдан 7 майга ўтар кечаси бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади.

Каталониядаги биринчи учрашув 3:3 ҳисобида якунланган эди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: ESPN