Ямаль "Атлетико"га қарши жавоб ўйини ҳақида: "Барселона" 1 дақиқа ҳам прессингни тўхтатмайди"

Sherzod Nurmatov
14 апр 2026, 16:35
"Барселона" вингери Ламин Ямаль "Атлетико" Мадридга қарши бўлиб ўтадиган Чемпионлар Лигаси чорак финалининг жавоб ўйини ҳақида фикр билдирди.

"Биз мусобақадан чиқиб кетган тақдиримизда ҳам, охиригача курашишга ваъда берамиз. Биз 1 дақиқа ҳам югуришдан ва прессинг қилишдан тўхтамаймиз — бор кучимизни сарфлаймиз", – деди Ямаль.

"Атлетико" ва "Барселона" ўртасидаги жавоб учрашуви 14 апрель куни Мадриддаги "Метрополитано" стадионида бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан 00:00 да бошланади. Биринчи ўйин "Атлетико"нинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: The Guardian