UZ

Сўнгги янгиликлар

08:00"Динамо" легионери "Бунёдкор" ёки "Андижон"га ўтиши мумкин  0 07:30Хато тан олинди: "Арсенал" дарвозасига пенальти белгиланиши керак бўлган  1 02:58АПЛ. Дуранглар оқшоми: байрамдан кейин жамоалар ғолиб бўлишни исташмади  10 01:23Габон термаси тарқатиб юборилди  1 00:45Жалолиддин Машарипов: "Жароҳат олмадим"  10 00:27АПЛ. "Ливерпуль" "Лидс"ни яна мағлуб эта олмади, дербида ҳам дуранг  6 00:13"Челси" бош мураббийлиги учун асосий номзод номи маълум бўлди  4 23:56"Челси" собиқ футболчиси: "Марескага ачиндим"  0 23:31"Манчестер Юнайтед" "Кристал Пэлас" футболчисини сотиб олмоқчи  6 23:11Муҳсин Муҳаммадиев вафот этди  14 22:58"Астон Вилла" Алиссон билан шартнома имзолади  1 22:27"Насаф" икки футболчиси билан ҳайрлашди  4 22:11"Бавария" посбони Англияда ўйнайди  0 21:51Гвардиоланинг ўрнида ким ишлайди?  0 21:15Эрон. "Истиқлол"да ғалаба, Ашурматовда автогол, Машарипов қайтди  9

Хуршид Ходжаев: «Сўнгги дақиқаларда ҳам омад биз томонда бўлди» Янгиликлар

Хуршид Ходжаев: «Сўнгги дақиқаларда ҳам омад биз томонда бўлди»

Олий лиганинг 8-туридан ўрин олган «Андижон» - «Машъал» (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар посбони Хуршид Ходжаевдан ўйин ҳақида фикрларини сўрадик.

Айтиш керакки, кечаги баҳсда Ҳуршид жамоасини бир неча бор муқаррар голлардан сақлаб қолди. Шу боис бўлса керак, у «Машъал» устози томонидан учрашувнинг энг яхши ўйинчиси дея эътироф этилди.

- Яратганга шукур, ғалаба қозондик. Бундан жуда хурсандмиз. «Машъал»га қарши ўйин қийин бўлишини кутгандик. Учрашувдан олдин мураббийларимиз рақиб жамоа ўйини туширилган видеотасма орқали бизга керакли кўрсатмаларни берганди. Мураккаб баҳс кутиб турганини таъкидлаб, рақибни пухта ўргангандик. Голеадор ҳужумчимиз Анвар Бердиевнинг киритган тўпидан сўнг ҳам ўйинни сусайтирмасликка харакат қилдик. Гол бўлган вазиятда Бердиевнинг тажрибаси асқотди. Голга қадар ҳам бир нечта имкониятларни юзага келтирдик. Аммо улардан самарали фойдалана олмадик. Учрашувнинг сўнгги ўн беш дақиқасида ҳимояга эътибор қаратдик ва якунда ғалаба қозондик. Кўрган бўлсангиз, ўйин охирларида «Машъал» футболчилари дарвозамиз яқинида хавфли вазиятларни юзага келтирди. Бу пайтда омад биз,томонда бўлди. Ушбу муваффақият билан бизни бутун ўйин давомида қизғин қўллаб-қувватлаб турган ишқибозларимизни табриклайман, - дейди дарвозабон.

«Андижон» матбуот хизмати.


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика