Хосеп Гвардиола: «Лондондаги мағлубиятга муносиб жавоб бера олдик»

Narzulla Saydullayev
5 ноя 2015
«Бавария» бош мураббийи Хосеп Гвардиола «Арсенал» устидан қозонилган ғалабадан сўнг (5:1) ўз фикрларини билдирди.

«Жамоа мағлубиятга муносиб жавоб бера олди. Биз Лондонда яхши ўйнаб ютқазгандик. Бугун биз учун финал эди. Плей-оффга катта қадам ташладик. Энди «Олимпиакос»ни мағлуб этиб гуруҳда биринчи ўринни ҳам нақд қилишимиз лозим.

Айни пайтда мен ишлаган даврда «Бавария»нинг энг кучли таркиби йиғилган», – дейди Гвардиола.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: uefa.com