

«Яхши ўйин намойиш этдик. Айниқса охирги 10-15 дақиқадаги ҳаракатларимиз маъқул келди. Кўпроқ гол урганимиздан хурсандман. Жезуснинг жароҳати оғир эмаслигига умид қиламан.
«Челси» билан фарқ ҳамон жуда катта. Биз шунчаки кейинги ўйинга тайёрланамиз.
Агуэро яхши ўйнади. У курашди ва гол урди. Серхио биз учун муҳим футболчи», – дейди Гвардиола.
«Манчестер Сити» 25та турдан сўнг «Челси»дан 8 очкога ортда қолмоқда.




