Хосеп Гвардиола: «Бавария»даги уч йил ажойиб ўтди»
22 май 2016 16:02
Янгиликлар
Хосеп Гвардиола: «Бавария»даги уч йил ажойиб ўтди»
«Бавария» устози Хосеп Гвардьола «Боруссия»га қарши ўйиндан сўнг (0:0, пенальтилар серияси 4:3) ўз фикрларини билдирди.
«Дортмундда гол уриш учун имкониятлар бўлди. Пенальтилар сериясида исталган жамоа ютиши мумкин эди. Жуда хурсандмиз. Ажойиб жамоани мағлуб этдик.
«Бавария»даги уч йил ғаройиб ўтди. Жамоага энг яхши тилакларни билдираман, футболчиларни соғиниб қоламан», — дейди ёзда «Манчестер Сити»да иш бошлайдиган Гвардиола.
Ушбу мураббий қўл остида Мюнхен клуби уч марта Бундеслигада ғолиб бўлди, икки марта – Германия кубогини қўлга киритди, бир мартадан УЕФА Суперкубоги ва клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ғолиб бўлди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ 2 плей-офф босқичига қуръа ташланди: Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" "Арқадағ" билан ўйнайди
Тимур Кападзе дунёнинг энг кучли мураббийлари орасида кучли ўнликка кирди!
АПЛ. "Арсенал" "Астон Вилла"нинг ғалабали сериясига нуқта қўйди. МЮ аутсайдерни мағлуб эта олмади
Роналду кетма-кет учинчи марта Яқин Шарқда йилнинг энг яхши футболчиси бўлди
Фикрлар