UZ

Сўнгги янгиликлар

13:37Ўзбекистонда октябрь ойининг энг яхши ҳаками бўлиш учун номзодлар маълум  0 13:11"Манчестер Юнайтед"да тарих такрорланяптими?   4 12:54Италия терма жамоаси афсоналарини танидингизми?   3 12:40Тунда "Сити"га учта гол уриб шарманда қилган ҳужумчи: "Аморимни соғинамиз"  3 12:23Биринчи лига. Плей-офф учрашувлари ҳақида икки оғиз  1 12:01"Андижон" бош директори Элбек Саматов: "Таркибимизни кучайтириш устида иш бошланган, ОЧЛни Андижонда қабул қиламиз"  1 11:38Эшитдик-да! CAFA 6 мамлакат клублари ўртасидаги мусобақага асос солишга яқин турибди  7 11:35Асрор Алиқулов: "Ҳакам тўп қўлга теккан вазиятни кўрмасликка олди, шекилли"  0 11:3316 клуб иштирокидаги Суперлига формати юзасидан ПФЛнинг режаси  12 11:25Улуғбек Бакаев: "Бухоро"ни Суперлигага қайтгани билан барчани табриклайман"  1 11:17“Навбаҳор” клуби вице-президенти Отабек Саматов: "Пахтакор"га қарши ўйин муҳим аҳамиятга эга"  5 11:08ОЧЛ 2. Бугун "Насаф" Қаршида "Ал Ҳусайн" билан ўйнайди  8 10:59Мотта "Лилль" билан ўйин ҳақида: "Бошқачароқ натижани кутгандик, аммо "Ювентус"нинг ўйинидан қониқиш ҳосил қилдим"  0 10:45ПРО-Лига. "Қўқон-1912" бугун ғалаба қозонса, расман Суперлигага ўтиш ўйини иштирокчисига айланади   1 10:25Ўзбекистон МТЖнинг Қатар ва КХДРга қарши ўйинлар учун таркиби эълон қилинди  43

Хосе Венансио Лопес: "Испания терма жамоаси мураббийи сифатидаги дебют ўйиним айнан Ўзбекистонга қарши бўлган" Янгиликлар

Хосе Венансио Лопес: "Испания терма жамоаси мураббийи сифатидаги дебют ўйиним айнан Ўзбекистонга қарши бўлган"

Хабарингиз бор, бугун ЎФА испаниялик таниқли футзал мураббийи Хосе Венансио Лопес билан шартнома имзолади.

Бугун ЎФА анжуманлар залида испаниялик мутахассис иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.




Анжуманни ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Ирматов очиб берди:
Бугун ўзбек футзалидаги тарихий кун деб бемалол айта оламиз. Жаҳон чемпионатида муносиб иштирок этиш учун саъй-ҳаракатлар амалга оширилмоқда. Терма жамоага мураббий танлаш жуда мураккаб, 30 дан ортиқ номзодлар билан музокаралар ўтказилди. Дунёнинг 5 карта энг яхши мураббийи Хосе Венансио Лопес номзодида тўхталдик. Жаҳон чемпионатига муносиб тайёргарлик кўриш учун Андижонда янги арена барпо этилади, машғулот залларига ҳам эга бўламиз. Жаҳон чемпионати туфайли футзал инфраструктурамизни Жаҳон стандартларига мослаштирамиз.



ЎФА қошидаги футзални ривожлантириш қўмитаси раҳбари Жаҳонгир Усмонов: Олдимизда бир қанча мусобақалар бор. Хусусан, Жаҳон чемпионатидан аввал Осиё кубогида иштирок этамиз. Ҳозирда бирламчи вазифа Осиё чемпионати. Хосе Венансио маҳаллий мураббийлар билан ҳам ишлайди, футзал инфраструктураси бўйича ҳам ўз маслаҳатларини бериб боради.



Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси бош мураббийи Хосе Венансио Лопес: Аввало, Ўзбекистон терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланганимдан хурсандман. ЎФА раҳбарияти мамлакатда футзал бўйича улкан лойиҳа амалга оширилаётганини айтди. Ҳозирча фақатгина ташкилий ишлар билан банд бўламан, жамоа билан Осиё кубоги саралаш босқичидан сўнг машғулотларни бошлайман. Унга қадар ҳозирги бош мураббий Баҳодир Аҳмедов жамоа билан ишлайди. Ўйлайманки, бир жамоа бўлиб ишласак, албатта, кўзланган натижага эришамиз.




— Юртимизга келишдан аввал терма жамоамизни қанчалик ўрганиб чиқдингиз?

— Ўзбекистон терма жамоаси билан яхши танишман. Чунки Испания терма жамоаси мураббийи сифатидаги дебют ўйиним айнан Ўзбекистонга қарши бўлган. Литвадаги Жаҳон чемпионати олдидан Испанияда ташкил этилган йиғинда ҳам жамоанинг услубини ўрганиб чиққанмиз.

— Ўзбекистон терма жамоасидаги камчиликларни айта оласизми?

— Энг муҳими, Ўзбекистонда футзал пастки боғиндан ривожланиб бормоқда. Испаниялик Хосе Мария Мендез бу ерда фаолият юритган. У менинг яқин дўстим ва жуда кучли мутахассис бўлиб, у бошлаган ишни Баҳодир Аҳмедов ҳам аъло даражада давом эттирди. Яхши шаклланга жамоага бош мураббий этиб тайинланганимдан хурсандман. Футзалчиларнинг даражаси жуда юқори. Ҳимояда ҳаракатланиш ва ҳужумга тезкорлик билан ўтиш устида алоҳида ишлаймиз.




— Бош мураббий сифатида ишни бошлаганингиздан сўнг сизга терма жамоада кимлар ёрдам беради?

— Баҳодир Аҳмедов ёрдамчи мураббий сифатида фаолият юритади, унинг штабида фаолият юритган барча мураббийлар ўз ишини давом эттирадилар, жамоага физиотерапевт ва таҳлилчи мураббий ҳам таклиф этамиз.

— Бош мураббий билан қачонгача шартнома тузилди? Олдиндаги Осиё чемпионатида терма жамоамиз қониқарсиз натижа қайд этса ҳам шу мураббийнинг ўзи Ўзбекистонни Жаҳон чемпионатига тайёрлайдими?
Равшан Ирматов:
— Жаҳон чемпионатида иштирок этишимиз аниқ, бироқ Осиё кубогида энг юқори мақсадни кўзлаганмиз. Шартнома Жаҳон чемпионати охирига қадар имзоланди. Ўйлаймизки, мундиалда муносиб қатнашамиз.




— Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоалари учун база қурилмоқда. Футзал терма жамоамиз учун ҳам шундай база қуриш режада борми?

Равшан Эрматов: — Худди ўша терма жамоалар марказида футзал учун ҳам шароит яратилади. Барча миллий терма жамоаларимизни биргаликда ривожлантирамиз.

— Хорижий футзалчиларни маҳаллийлаштиришга қандай қарайсиз?

— Агарда ўша хорижий футзалчи ўзбекистонлик футзалчидан анчагина кучли бўлса маҳаллийлаштириш мумкин, агар даража тенг ва бир-бирига яқин бўлса бундан фойда йўқ деб биламан. Барибир охирги сўзни ЎФА айтади. ЎФА қандай қарор қилса шундай бўлади.




Жаҳонгир Усмонов: — Шу саволга менда ҳам қўшимча жавоб бор. Аввало фуқаролик олиш учун ўша мамлакатда 4 йил яшаши керак. Бундан ташқари ФИФАнинг алоҳида регламенти бор. Унга кўра 5 йил ўша мамлакатда яшаган бўлиши керак. Жаҳон чемпионатига 1 йил вақт қолди. Негадир сайтлардаги изоҳларда ҳамма бразилиялик футзалчиларни маҳаллийлаштириш керак деб ёзишмоқда. Журналистлардан илтимос қиламан, шу нарсани ўқувчиларга тўғри етказинг. Бундан ташқари айтайлик бразилиялик футзалчи келиб терма жамоамизда ўйнаса шунчаки пул учун ўйнайди ва кетади. Ундан кўра ўзимизнинг қишлоқларда юрган маҳоратли ёшларга футзалга жалб қилиб, ўша йигитларни дунёга олиб чиқсак яхши эмасми? Ўша қора кўзлар байроғимизни баландга кўтаришади, мадҳиямизни куйлашади. Хорижлий футзалчилар бундай қилишмайди. 



Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика