Хорхе Сампаоли: "Лестер"ни йирикроқ ҳисобда ютишимиз мумкин эди"

Tolibjon Qosimov
23 фев 2017
"Севилья" бош мураббийи Хорхе Сампаоли ЕЧЛ 1/8 финали доирасида "Лестер" (2:1)ни йирикроқ ҳисобда мағлуб этилмаганидан ажабланганини айтиб ўтди.
"Биз рақибдан бир бош юқори даражада ўйин кўрсатдик. Бизда жуда кўп голли вазиятлар бўлди. Ўйлашимча, йирикроқ ҳисобда ғалаба қозонишимиз мумкин эди. Энди ғалабани сафарда ушлаб қолиш керак. Бу ғалаба биз учун муҳим, лекин ўйиндаги катта устунликдан фойдалана олмаганимиз мени ажаблантирди", - дейди Сампаоли.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: Football Espana