UZ

Сўнгги янгиликлар

21:28ЖЧ саралаши. Қозоғистон ўз уйида Бельгия билан дуранг ўйнади  11 21:21Ўзбекистон МТЖ. Алижонов бугунги машғулотда иштирок этмади  1 21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  0 20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  6 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  3 20:37U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия U-17 - Ўзбекистон U-17 0:1 (матнли трансляция)  48 20:30Хорватия - юлдузлар фабрикаси. Бу жамоани 12 йил олдин мағлуб этганмиз  1 19:49"Пахтакор" — "Насаф". Терма жамоадаги ўйинчилар баҳсга бир кун қолганда келишади  8 19:26U-17 ЖЧ. Хорватия — Ўзбекистон ўйини учун ҳамюртларимиз таркиби маълум, Сарсенбаев асосий таркибда  11 17:53Суперлига. 21-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо" "Андижон"ни мағлуб этди  34 17:37Жуд Беллингем "Реал"ни тарк этиши мумкин. "Манчестер Сити" катта таклиф тайёрламоқда  4 16:50Зиркзее "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин  1 16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  12 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   22 14:44Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-23 Вьетнамни мағлуб этди  10

Хорватия - юлдузлар фабрикаси. Бу жамоани 12 йил олдин мағлуб этганмиз Янгиликлар

Хорватия - юлдузлар фабрикаси. Бу жамоани 12 йил олдин мағлуб этганмиз

Хорватия миллий терма жамоасини илк бор 1998 йилги Жаҳон чемпионатида кўрганман.

Ўшанда "шахматлилар" Францияда ўтказилган катта мундиалда муносиб ўйин кўрсатиб, учинчи ўринни қўлга киритганди.

Катта ёшдаги мухлислар Давор Шукер, Славен Билич, Алёша Асанович, Роберт Просинечки, Звонимир Бобан, Роберт Ярни каби футболчиларни яхши эслайдилар. 1998 йилги ЖЧда айниқса Давор Шукернинг ўйини кўпчиликка манзур келганди. Хорватиялик ҳужумчи 6та гол билан энг яхши тўпурар бўлгани ҳам ёдда бўлса керак.

Бугун ўша "Олтин авлод"нинг давомчиларига қарши майдонга тушамиз. Бу U-17 Жаҳон чемпионатида Хорватия ўсмирларига қарши биринчи марта рақиб бўлишимиз эмас. 2013 йил БААда ўтказилган ўтказилган кичик мундиалда ҳам Хорватия билан ўйнаб 2:1 ҳисобида ғалаба қозонганмиз. Фужайра шаҳрида бўлиб ўтган беллашувда ҳисоб 1:1 бўлиб турган пайтда, ўйин тугашига 10 дақиқа қолганида Жамшид Болтабоев тўп киритиб, вакилларимизга 2:1 ҳисобидаги ғалабани тақдим этганди. (Ўшанда Нодирхўжа иккаламиз стадионда эдик).

Ўша мундиалда биз ва Марокаш гуруҳдан чиқиб, Хорватия ва Панамани ортда қолдириб кетганмиз. Энг қизиғи, Панама билан ҳам ўшанда ўйнаган эканмиз. Бугун яна тарих такрорланаётгандек. Панама ўсмирлар термасини гуруҳ босқичида ишончли ҳисобда мағлуб этдик. Энди эса плей-оффда Хорватия билан тўқнаш келамиз. 



12 йил олдин 24 октябрь куни Хорватияни 2:1 ҳисобида енгиб, гуруҳдан чиққандик. Бугун ҳаракат қилсак, яна тарихни такрорлашга яқинмиз. Фақат бу сафар ғалаба қозонсак, мусобақанинг 1/8 финалига йўл оламиз.

Ҳозирги Хорватия ўсмирлар термаси анча кучли кўриняпти. Жамоа гуруҳда икки ғалаба ва бир дуранг қайд этиб, 7 очко тўплади. Ва учта ўйинда ўз дарвозасидан атиги битта гол ўтказди. Хорватия U-17 гуруҳда Сенегал билан 0:0 ўйнаб, БААни 3:0, Коста Рикани эса 3:1 ҳисобида мағлуб этди.

Хорватия футболи Европа етакчи ўринларда туради. Мамлакатдан тез-тез номдор футболчилар чиқади. Биргина Лука Модричнинг қанчалик машҳур экани ҳаммага маълум. Биз бугун жуда яхши жамоага қарши ўйнаймиз. Хорватияни мағлуб этиш ўсмирлар терма жамоамизни яна бир поғона юқорига кўтаради. Биз мана шундай жамоалар билан елкама елка ўйнабгина кучайишимиз мумкин. Муҳим ўйин олдидан ўсмирлар термамизга омад тилаб қоламиз. 12 йил олдинги тарих такрорланишига умидвормиз. 


Х.Холиқов.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
15 ноя 20:35:35
Play Mqrket
O‘sha yilgi tarkibida Alen Halilovich degan o‘yinchisi bor edi Barselonaga transfer bo‘lgandi. Himoyachilarimiz o‘yin berishmagan. Bechara bola yulduz bo‘lishi tahmin qilingandi. O‘sha chempionatdan keyin yo‘qolib ketti
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика