Хорватия термаси тарихидаги энг шармандали мағлубият: Славен Билич Англиядан учралган 0:7 ҳисобидаги қақшатқич мағлубиятга изоҳ берди

Iskandarov Abdulaziz
4 окт 2026, 09:28
Хорватия терма жамоаси бош мураббийи сўнгги ўйиндаги натижага изоҳ берди.

Хорватия​ миллий терма жамоаси бош мураббийи Славен Билич Миллатлар лигасининг 3-турида Англия термасига қарши кечган учрашувдаги шармандали мағлубиятдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Эслатиб ўтамиз, хорватлар ўз тарихидаги энг йирик — 0:7 ҳисобидаги қақшатқич мағлубиятни тан олишга мажбур бўлишди.

​"Стадиондаги трибунадан ўрин олган мухлислардан, ёш болалардан ва барча хорватиялик футбол ишқибозларидан узр сўрайман, бироқ ишонаверинг, бу мағлубият ҳаммадан кўра бизга оғирроқ ботди. Бундай ҳолат юз беришини асло режалаштирмагандик. Биз рақибга ҳеч бир жабҳада — на тажовузкорликда, на техникада, на жисмоний тайёргарликда рақобат туғдира олмадик. Шундан сўнг ўзига бўлган ишонч, консентратсия ва ирода пасайиб кетди ва барчаси режадагидек кетмади", — дея Биличнинг сўзларини келтиради Dalmatinski Portal.

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›