

19 ёшли норвегиялик ПСЖнинг бурчак тўпидан сўнг қарши ҳужумга ўтиш мақсадида 60 метрни 6,64 сонияда босиб ўтди.
Бу масофадаги жаҳон рекорди америкалик Кристиан Коулменга тегишли - 6,34, Норвегия рекорди эса 6,55га тенг.
Холанднинг оғирлиги 87 килограмм, бўйи эса 194 смга тенг.
Эрлинг Холанд "Боруссия" сафида 7та ўйинда майдонга тушиб, 11та гол уришга эришди.



