

Ана шу учрашувда "шаҳарликлар" форварди Эрлинг Холанд "Лутон" дарвозасига 5та тўп киритди."BBC"нинг хабар беришича, Англия кубогида охирги марта юқори дивизион клуби таркибида (ҳозирги АПЛ) Жорж Бест бир ўйинда пента-трик қайд этган. Шимолий ирландиялик футболчи 1970 йил "Манчестер Юнайтед" таркибида бу ишни уддалаган.




