UZ

Сўнгги янгиликлар

16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  0 15:38"Бавария" футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  0 15:11"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 1 ойни майдон ташқарисида ўтказади  0 14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  15 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1 14:14Фабио Каннаваро U-17 ЖЧдаги Ўзбекистон – Италия тўқнашуви ҳақида: "Менинг порлоқ бугуним ва менинг тарихим"  10 13:52Осиё кубоги-2027 саралаши. Тожикистон сафарда йирик ғалабага эришди  3 13:29"Нефтчи": Бугун 10 минг дона чипта сотилди, чунки...  16 12:57Ўзбекистон Австралияни 4:0 ҳисобида ютганини биласизми?  10 12:45Фабио Каннаваро Италиянинг йирик ҳисобдаги мағлубиятига изоҳ бермади  7 12:17"Нефтчи" - "Қизилқум" учрашувига чипталар 2 соатда сотиб бўлинди  12 12:04U-17 Жаҳон чемпионати. Осиёдан учта жамоа қолди  5 11:43Жалолиддин Машарипов: "Каннаваро менга қўнғироқ қилди ва жамоага кераклигимни таъкидлади"  31 10:45ПСЖ Аргентина терма жамоаси футболчиси учун 120 миллион евро беришга тайёр  4 10:07U-17 Жаҳон чемпионати. Бугунги рақибимиз – Италия: улар мусобақани қандай ўтказяпти?  15

Бугун Доҳада киберспортчилар ўртасида Осиё кубоги старт олади Янгиликлар

Бугун Доҳада киберспортчилар ўртасида Осиё кубоги старт олади

Қатарда Осиё кубоги баҳслари давом этаётган бир пайтда бугун Доҳада киберспорт бўйича Осиё кубоги старт олади.

Эътиборли томони мусобақа худди Осиё кубоги қуръаси сингари гуруҳларга ажартилади. Фақат баъзи мамлакатдан киберспортчилар келмагани учун улар мусобақада иштирок этишмайди. Масалан, бизнинг гуруҳда Австралиядан киберспортчи йўқ. Ҳар бир мамлакатдан икки нафардан киберспортчи eFootball симуляторида ўз ватани терма жамоаси билан ўйнайди. Ташкилотчилар янада қизиқ бўлиши учун айнан Осиё кубогига берилган қайдномадаги футболчилар билангина ўйнашни белгилаб қўйишган. Масалан, ўзбекистонлик киберспортчилар Элдор Шомуродов ва Ҳусниддин Алиқуловни ўйната олишмайди.

Ўзбекистондан Салоҳиддин Эсанов ва Рашид Ҳакимов иштирок этишади.

Киберспорт бўлгани учун Ўзбекистон Сурия билан икки марта ўйнайди ва икки ўйин натижасига кўра ғолиб аниқланади. Мусобақа "Doha Festival City Mall"да ўтказилади ва 5 февраль куни ярим финал ва финал ўйинлари бўлиб ўтади.

Бугунги очилиш маросимига худди Осиё кубогида бўлгани сингари ОФК президенти Шайх Салмон Иброҳим бин Ал Халифа ҳам ташриф буюради.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика