UZ

Сўнгги янгиликлар

08:27Футзал. Ўзбекистон кубогида бугун чорак финал баҳслари бошланади  0 07:56Клаудио Раньери кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  0 07:25Шомуродов Довбик ҳақида фикр билдирди  1 04:26Анвар Бердиев: "Ҳимоявий футбол тарафдори эмасман, ҳамма билан ҳужумкор ўйнаймиз"  5 03:07Вадим Абрамов: "Илк голимизни уриб олгач рақиб очилди"  3 02:45Иван Бошкович: "Рақиб қандай ютганидан кўра, ўзимиз шундай ютқазганимизни афзал кўраман"  3 02:16Виталий Левченко: "Ҳимоявий ўйнадик? Асосийси натижа"  2 01:52А Серия. "Болонья" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  4 00:05Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида ғалаба қозонди, "Сўғдиёна" футболчиси автогол урди, "Динамо" эса сафарда ишончли ҳисобда зафар қучди  1 23:36"Реал" бир неча ҳафтадан бери Салибанинг вакиллари билан музокаралар олиб бормоқда. "Арсенал" ҳимоячиси - испанияликларнинг устувор мақсади  2 23:02А Серия. "Рома" ўз уйида "Фиорентина"ни мағлуб этиб, тўртинчи ўринга кўтарилиб олди, Шомуродов ғалаба голига ассистентлик қилди  45 22:27АПЛ. "Челси" ўз уйида ўтган турда чемпионликни расмийлаштирган "Ливерпуль"ни мағлуб этди  21 22:25Бундеслига. "Байер" очко йўқотди, "Бавария" — 2024/25 йилги мавсум чемпиони! Кейнда илк соврин  6 22:21Суперлига. "Динамо" "Шўртан" майдонида ишончли ғалабага эришди  32 22:08Левандовски "Интер" билан баҳсда ҳаракат қилиши мумкин, Бальде эса ўйинда иштирок этмайди  4

Хитой Супер лигаси клублари нега кучли дарвозабон сотиб олишмайди? Янгиликлар

Хитой Супер лигаси клублари нега кучли дарвозабон сотиб олишмайди?

Теглар :  Хитой
Европада ўзини кўрсата олган баъзи футболчилар Хитой Супер лигаси клубларининг катта маошли таклифини қабул қилиб, ҳозирда ушбу чемпионатда тўп тепишмоқда.

Хитой клублари қишки трансфер ойнасида яна фаол. Аммо ушбу мамлакатнинг ҳеч қайси жамоаси дарвозабон харид қилиш ҳақида ўйламаяпти.

Бу таъқиқланганми?

Якунланган мавсумда иштирок этган жамоаларда бирорта легионер дарвозабон йўқ. Чунки бу таъқиқланган. Бунга сабаб, чет эллик дарвозабон маҳаллий посбонларнинг ривожланишига имкон бермайди ва бу Хитой терма жамоасига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.


Бу қачон бошланган?

Хитой чемпионатида доимо легионерлар сонига таъқиқ бўлган. 1994 йилдан 2000 йилгача бир жамоа кўпи билан 3 нафар чет эллик футболчи харид қилиши мумкин бўлган.


2001 йилда бу чеклов 4 футболчига етди, аммо майдонга фақат 3 нафар легионер тушиши мумкин. Дарвозабонларга таъқиқ ҳам айнан шу йилда чиқарилган.


Бу иш беряптими?

Ҳа. Хитойлик дарвозабонлар ушбу таъқиқдан сўнг катта ўсишга эришди. Масалан, "Гуанчжоу Эвергранд" ва Хитой терма жамоаси посбони Жен Чэн 2016 йилнинг энг яхши дарвозабони деб топилди ва 2015 йилги Осиё Чемпионлар лигасида "Гуанчжое Эвергранд" дарвозасини ишончли қўриқлаб, турнир ғолибига айланди.



Бошқа мамлакатларда шунга ўхшаш таъқиқлар борми?

Европа чемпионатларида бунга жиддий қарашмайди. Аммо Россия Премьер-лигаси Хитой чемпионатига ўхшаш. Россия чемпионатида бир жамоадан фақат олти нафар легионер майдонга тушиши мумкин. Бу учрашувда камида 10 нафар россиялик ўйнашига имкон беради. Ўзбекистон чемпионатида ҳам худди шундай чеклов бор. 2016 йилги мавсум бошида чемпионатда легионер дарвозабонлар ўйнаши таъқиқланди. Чет эллик футболчиларга ҳам чеклов мавжуд. 3+1 кўринишидаги чеклов - 3 нафар дунёнинг истаган мамлакатидан ва бир нафар Осиёдан легионер ўйнатишни билдиради.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика