Хитой – Ўзбекистон ўйини жонли эфирда олиб берилмайдими?!
28 авг 2017 16:03
Янгиликлар
Хитой – Ўзбекистон ўйини жонли эфирда олиб берилмайдими?!
Маълумки, 31 август куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаши доирасида Хитой терма жамоасига қарши сафарда майдонга тушади.
Ушбу ўйин тўғридан-тўғри мундиал йўлланмасини қўлга киритиш йўлида ўзининг долзарблиги билан аҳамиятлидир.
Хабарингиз бор, 31 август куни соат 16:00 дан Ватанимиз мустақиллигининг 26 йиллик байрамига бағишланган тадбир бошланади. Хитой – Ўзбекистон ўйини эса Тошкент вақти билан соат 17:00 га белгиланган.
Терма жамоалар ўртасидаги учрашув "Спорт" телеканали орқали ёзиб олинган ҳолда, байрам тантаналари тугаши билан (соат 18:30 ларда) эфирга узатилади.
Эслатиб ўтиш керак, эфир вақтига ўзгартиришлар ҳам киритилиши мумкин.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Фикрлар