

Олдинроқ Гао Хонгбо бошчилигидаги жамоа Андоррага қарши ўйнаши маълум қилинганди. Бироқ ФИФА расмий сайти хабарига кўра Хитой 3 июнь куни Тринидад ва Тобаго терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувини ўтказади.
Учрашув Циньхуандао шаҳридаги стадионда бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси 11 октябрь куни Тошкентда Хитойга қарши ўйнайди.



