Хитой футбол федерацияси татуировкага қарши курашади

Mirjalol Normatov
25 мар 2018, 13:48
Хитой футбол федерацияси татуировкага қарши курашмоқчи.

"Sports Weekly" нашри хабарига кўра, танасига татуировка чиздирган футболчилар маҳаллий терма жамоадан чиқариб юборилади ва чақирилмайди. Бу эса ўсиб келаётган ёш авлод футболчилари учун яхши намуна бўлиши айтилмоқда.

Мутахассислар шу орқали футболчилар танасига татуировкалар чиздирмаслигига ишонишмоқда.

Хитой термаси футболчилар Уэльс термаси билан учрашувда елимланган татуировка билан майдонга тушишди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Sports Weekly