UZ

Сўнгги янгиликлар

17:05Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди  2 16:38ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон йилни 50-ўринда якунлади  9 16:21Африка Кубоги ғолиби қанча маблағ ишлаб олиши маълум бўлди  0 15:46Игорь Сергеев йил футболчиси бўлишда Жамшид Искандеровни қанча фарқ билан ортда қолдирди?  3 15:20Ўзбекистон футзал терма жамоаси ёпиқ эшиклар ортида ўтган ўйинда Россияга имкониятни бой берди  2 15:04"Динамо" янги мавсумга тайёргарликни Самарқандда бошлайди  2 14:35Канте, Фабиньо, Бергвейн, Бензема... "Насаф"нинг Элит ОЧЛ 6-туридаги рақиби ҳақида  6 14:10"Чемпионлик? Бу қўлимиздан келадиган иш" — Равшан Ҳайдаров  6 13:35Nike, Adidas ёки Under Armour? Жаҳон брендлари Мбаппе учун курашга киришди  0 13:00Сеҳргарлик, ғаройиб можаролар ва буюк камбэк. Африка Миллатлар кубоги ҳақида 10 та ғайриоддий факт  1 12:56"Пахтакор" ижарадаги икки футболчисини ортга қайтаради  4 12:47Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" ўйини бошқа стадионда ўтказилади  2 12:30"Локомотив" беларуслик хавбекка кўз тикди  3 12:12TVCOM'да бугунги тақвим: Италия Суперкубоги финали, Элит ОЧЛ ва бошқалар  2 12:01Ўзбекистон МТЖ январь ойида қаерда йиғин ўтказади?  4

Хет-трик қайд этган легионер, рақибни тор-мор келтирган мураббий, финт билан гол урган футболчи — Суперлигада 22-турнинг энг яхшилари Янгиликлар

Хет-трик қайд этган легионер, рақибни тор-мор келтирган мураббий, финт билан гол урган футболчи — Суперлигада 22-турнинг энг яхшилари

Championat.asia сайти Ўзбекистон Суперлигаси 22-турининг энг яхшиларини аниқлади.

Championat.asia сайти талқинига кўра, 22-турнинг энг яхши дарвозабони – Азизхон Исақов ("Қўқон-1912")

"Қўқон-1912" бу тур сафарда "Хоразм" билан беллашди. Шубҳасиз, қўқонликлар мағлубиятга учрамай, дурангни сақлаб қолишида дарвозабон Исақовнинг ўрни беқиёс. У яқин ва узоқ масофадан йўлланган бир қатор хавфли зарбаларни бартараф этди, бир қатор эпизодларда ишончли ҳаракатлари билан ажралиб турди. Шунингдек, жамоадошларини доим сергакликда ушлаб турди ва олдинга боришга ундади. Championat.asia ходимлари муҳокамалардан сўнг Азизхон Исақовни 22-турининг энг яхши дарвозабони деб топди.


Championat.asia сайти талқинида 22-турнинг энг яхши мураббийи – Александр Хомяков ("Бухоро")

Александр Хомяков бош мураббийлигидаги "Бухоро" ушбу турни ва ниҳоят ўз уйида – "Бухоро" футбол академияси майдонида ўтказди ҳамда "Навбаҳор"ни тор-мор келтирди. Хомяков жамоага янги келганига қарамай, шогирдларини ўйинга тўғри ва мукаммал тайёрлагани маълум бўлди. Ўша куни унинг барча ўйлаганлари ва таклик ишланмалари иш бериб, рақиб 5:0 ҳисобида таслим қилинди. Шу тариқа, "Бухоро" янги устози сўзсиз 22-турнинг энг яхши мураббийи дея эътироф этиди.  


Championat.asia сайти талқинига кўра, 22-турнинг энг яхши футболчиси – Доминик Бегич ("Бухоро")

Сал аввал айтганимиздек, "Бухоро" ортда қолган турда наманганликлар устидан 5:0 ҳисобида ғалабага эришди. Бу учрашув Босния ва Герцеговина вакили Доминик Бегичнинг бенифисига айланиб кетди. Легионер ҳужумчи 3 марта ўз номини таблога ёздириб қўйди ва Championat.asia ижодкорлари томонидан тур футболчиси номига лойиқ кўрилди.   


Championat.asia сайти талқинида 22-турнинг энг чиройли голи муаллифи – Хуршид Ғиёсов (ОКМК)

ОКМК бу тур Олмалиқда "Бунёдкор"ни қабул қилиб, 5:1 ҳисобида зафар қучди. Учрашувдаги ҳисобни очиб берувчи гол жуда чиройли чиқди. Сенаганинг ерлатиб берган пасидан сўнг марказда турган вингер Хуршид Ғиёсов маҳоратини кўрсатиб, ўзига хос финт орқали тўп киритди. Шундай қилиб, айнан шу гол Championat.asia талқинида турдаги энг чиройлиси деб топилди. 


Рейтинг: +4   

Фикрлар

+1   
22 сен 17:22:38
Фарход
хурматли юртдошлар , Сергей Арслонов оламдан утибти , Аллох рахмат килсин , ( инна илайхи рожиун ) бирорта спорт га ( футболга ) та'лукли сайтлар хабар ёзмаган кани бу ерда мусумончилик , ахли оиласига, якин кариндошларига тазия билдираман
   
24 сен 05:39:36
Shavkat Tojiaxmatov
Фарход фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Рахмат, тушунган инсон экансиз. Бэ айб ПАРВАРДИГОР.
Sog‘ bo‘ling.
   
22 сен 22:14:12
Фарход
salom salom фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Sizzi tushundim aka 1 ta so'zni shevada 100 xil aytishadi. Mayli omad sizga salomat bo'ling
Рахмат дустим. Аллохни панохида булинг
   
22 сен 22:11:11
salom salom
Фарход фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Рахмат Дуст, ман русча укиган, ва Самаркандлик тожик ман, Самарканд шахрида МУСУРМОН дейилади, минг узур
Sizzi tushundim aka 1 ta so'zni shevada 100 xil aytishadi.
Mayli omad sizga salomat bo'ling
   
22 сен 21:56:48
Фарход
Shavkat Tojiaxmatov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Musulmonman deng. Xatoni hisobga olmasa umumiy mazmun tushunarli.
Рахмат, тушунган инсон экансиз. Бэ айб ПАРВАРДИГОР.
   
22 сен 21:55:27
Фарход
Лайлохон Илхомова фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Мусурмонмас Мусулмон биродар этиборли булайлик
Сизга рахмат, олдиги постимга ёзганман . Соглик тилайман
   
22 сен 19:26:38
salom salom
Фарход фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
МУСУРМОНЧИЛИК деб укилсин узр ( АЛХАМДУЛЛО МУСУРМОН МАН )
AVVAL IMLO LUG'ATINI O'RGANIVOLING QOLGANI BIR GAP BO'LAR.
   
22 сен 19:21:59
Лайлохон Илхомова
Фарход фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
МУСУРМОНЧИЛИК деб укилсин узр ( АЛХАМДУЛЛО МУСУРМОН МАН )
Мусурмонмас Мусулмон биродар этиборли булайлик
   
22 сен 17:51:25
Shavkat Tojiaxmatov
Фарход фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
МУСУРМОНЧИЛИК деб укилсин узр ( АЛХАМДУЛЛО МУСУРМОН МАН )
Musulmonman deng. Xatoni hisobga olmasa umumiy mazmun tushunarli.
   
22 сен 17:24:53
Фарход
Фарход фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
хурматли юртдошлар , Сергей Арслонов оламдан утибти , Аллох рахмат килсин , ( инна илайхи рожиун ) бирорта спорт га ( футболга ) та'лукли сайтлар хабар ёзмаган кани бу ерда мусумончилик , ахли оиласига, якин кариндошларига тазия билдираман
МУСУРМОНЧИЛИК деб укилсин узр ( АЛХАМДУЛЛО МУСУРМОН МАН )
-1   
22 сен 21:54:09
Фарход
salom salom фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
AVVAL IMLO LUG'ATINI O'RGANIVOLING QOLGANI BIR GAP BO'LAR.
Рахмат Дуст, ман русча укиган, ва Самаркандлик тожик ман, Самарканд шахрида МУСУРМОН дейилади, минг узур
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика