Хесус Навас: "Серхио Рамос - ҳали ҳам "Севилья" мухлиси"
27 сен 2018 11:44
Янгиликлар
Хесус Навас: "Серхио Рамос - ҳали ҳам "Севилья" мухлиси"
"Севилья" ярим ҳимоячиси Хесус Навас "Реал" устидан қозонилган ғалабадан (3:0) сўнг "Қироллик клуби" ҳимоячиси Серхио Рамос билан муносабатлари ҳақида гапириб берди.
"Серхио Рамос - "Севилья" мухлиси ва болалигидан шундай бўлган. У қўшним эди, ҳозир клубда нима бўлаётганидан хабардор, ҳали ҳам жамоа ишқибози. Рамос билан муносабатларимиз жуда яхши, болаликдан яқин дўст бўлганмиз. Тез-тез қўнғироқлашиб, турли мавзуларни муҳокама қиламиз ва унинг жамоасига қарши ўйнаш доимо ўзгача" - дейди Навас.
Рамос "Севилья" тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2002-2005 йилларда ушбу клуб шарафини ҳимоя қилган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
Суперлига. "Бухоро" ўз уйида бир киши кам "Нефтчи"дан очко тортиб олди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Фикрлар