

Хенрик Ларссон “Хельсинборг” бош мураббийлигини тарк этди. Унинг бошқарувидаги жамоа мамлакат кубоги баҳсида қуйи дивизион вакилига мағлуб бўлди. Натижада мухлислар Ларссонни ҳақорат қилган. Охир-оқибат Хенрикк ишдан бўшаш ҳақида ариза ёзган.
Айни дамда “Хельсинборг” Швеция чемпионатида 12-ўринда бормоқда.



