

Испаниялик 70 миллионлик ҳимоячи кечаги баҳсда ўтказиб юборилган биринчи голда жиддий хатоликка йўл қўйди.
"Биринчи ва асосий гапим - Кукурелья мактаб болалари каби ҳимояланди.
Тушунмадим, ўша паллада у нега ўз ҳудудини тарк этди. Менимча, у Кулибалига овоз чиқариб, тўпни қайтаришини айтмаган. Шунчаки тўпни Уоткинсга совға қилмоқчи бўлган", - деди Хендри.



