Хенрик Ларссон: “Месси бугунги кунда дунёнинг энг яхши футболчиси”

28 мар 2021, 09:20
“Барселона”нинг собиқ форварди, айни пайтда Каталония клубида ёрдамчи мураббийи сифатида фаолият юритаётган Хенрик Ларссон жамоа ҳужумчиси Лионель Мессси ҳақидқаги фиклари билан ўртоқлашди.

“Барса”да тўп тепган вақтидамда у жудаям ёш йигитча эди. Асосий таркиб билан машғулотга келган илк кунини яхши эслайман. Жованни ван Бронкхорст билан бу йигитча ким бўлди, дея бир бирмизга савол бергандик. Ушандаёқ у яхши футболчи эди ва бугунги кунда дунёнинг энг яхши футболчисига айланган.

У майдонда қилаётган ҳар бир иш  эсда қоларли бўлмоқда. У йиллар давомида юқори даражада тўп тепишини ҳеч ким кутмаганди. Лео киритган голлар сони ҳайратланарли, бетакрор. Унинг голларини таърифлашга ожизман”, деди Ларссон.


Манба: "Барселона" расмий сайти