Хендерсон "Ливерпуль" - "Милан" баҳсининг энг яхши ўйинчиси деб топилди

Alisher
16 сен 2021
"Ливерпуль" сардори Жордан Хендерсон ЧЛ гуруҳ босқич 1-тур доирасидаги "Милан"га қарши ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Мерсисайдликлар миланликларни 3:2 ҳисобида мағлуб этди.

Жордан Хендерсон асосий таркибда майдонга тушди ва 69-дақиқада гол уришга эришди. Ярим ҳимоячи ўйин тугашига 6 дақиқа қолганда алмаштирилди.

"Ливерпуль" келаси турда "Порту", "Милан" эса "Атлетико" билан ўйнайди.


AlisherМуаллиф
Манба: uefa.com