UZ

Сўнгги янгиликлар

09:52"Ливерпуль" ёзда олти ўйинчи билан хайрлашиши мумкин  0 09:20Европа лигаси чорак финал жуфтликлари маълум  0 08:50Суперлига. Бугун 4-тур якунланади  3 08:12ФИФА Исроилга нисбатан санкциялар жорий қилди  9 07:38Ўсмирларимиз иккинчи учрашувда жанговар дуранг ўйнашди  0 01:32Европа лигаси. "Ноттингем Форест" аранг вазифани бажарди ва бошқа натижалар  3 00:57АПЛнинг уч клуби ва саудияликлар тўпурар ҳужумчи учун курашмоқда  0 00:38"Реал"нинг февраль ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди  1 00:13Инфантино Эроннинг ЖЧ-2026даги иштироки ҳақида: "Биз футбол орқали барчани ҳамжиҳат қилишни тарғиб қилмоқчимиз"  7 23:50Суперлига. "Бухоро" – "Динамо" 3:1   2 23:35"Челси" ҳимоячиси 1 ярим ойга сафдан чиқди  1 23:11ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  2 22:55Факт: "Нефтчи" ўз майдонида "Локомотив"ни 15 йилдан буён мағлуб эта олмаяпти  10 22:20Суперлига. "Андижон" – "Машъал" 2:0  2 22:19Александр Хомяков: "Жамоамиз характер кўрсата олди"  12

Хеккинг: "Агар тиззалар титрамаса "Вольфсбург" "Реал"ни енгади" Янгиликлар

Хеккинг: "Агар тиззалар титрамаса "Вольфсбург" "Реал"ни енгади"

Теглар :  Дитер Хеккинг
"Вольфсбург" бош мураббийи Дитер Хеккинг "Реал"га қарши Чемпионлар лигаси чорак финал учрашувидан олдин, турнирнинг бу босқичига чиқиш унинг жамоаси учун катта муваффақият ҳисобланади.

Ушбу учрашув 6 апрель куни Германияда бўлиб ўтади.

"Бу нафақат клуб, балки мухлисларимиз учун ҳам ажойиб натижа. Гуруҳимизда кучсизлар йиғилганди дея олмайман, аммо ушбу босқичдаги саккизта учрашудан олтитасида ғалаба қозондик. Бу сўнгги олти йилдаги бизнинг биринчи Чемпионлар лигамиз. Айни дамда Европа футбол клублари элитасидамиз. 120 минг кишилик шаҳар клуби грандлар орасида. Бу клуб учун ажойиб натижа.

Мен "Бенфика" билан тушишни истаган эдим. Бундай баҳсда имкониятлар 50-50 бўлади. Аммо бизни афсонавий "Реал" кутиб турибди. Агар тиззаларимиз титрамаса рақибни енгамиз. Ха, "Реал" машҳур номга ва футболчиларга эга кучли клуб, аммо улар ҳам биз каби жамоа. Ўз имконият даражамизда рақибга муаммо туғдиришга ҳаракат қиламиз. Ҳар бир учрашувда имконият бўлади. Ушбу баҳсда биз аутсайдермиз. Жамоам иккала ўйинда ҳам дадил бўлишини истайман.

Барча "Реал"нинг кучли томонларини яхши билади. Улар ҳужумда жуда хавфли. Мадридликлар ушбу еврокубоклар мавсумида 8 та учрашувдан еттитасида ғалаба қозонди. Бизни кучли жамоа кутиб турибди, аммо ўзимизга паст баҳо бермаслигимиз лозим" - дейди Хеккинг.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика