Флик "Атлетико"дан учралган шармандали мағлубиятдан сўнг: "Жамоа ёш, аммо мен баҳона излаётганим йўқ"
13 фев 08:42
Янгиликлар
Флик "Атлетико"дан учралган шармандали мағлубиятдан сўнг: "Жамоа ёш, аммо мен баҳона излаётганим йўқ"
"Биринчи бўлимда биз жуда ёмон ўйнадик, жамоа сифатида ҳаракат қила олмадик. Орамиздаги узилиш жуда катта эди. Биз прессинг қилмадик. Илк 45 дақиқада муҳим сабоқ олдик. Ўйиннинг якуни анча яхши ўтди. Олдимизда яна икки бўлим бор ва биз курашамиз. Агар ҳар бир бўлимда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонсак, уйда мухлисларимиз ёрдами керак бўлади.
Мен жамоадан норози эмасман. Жамоанинг мавсумидан мамнунман. Бизда жароҳатлар кўп бўлди. Мағлубият — ўйиннинг бир қисми. Бу оғриқли мағлубият бўлди, аммо жамоам билан фахрланаман. Биз бу ҳолатдан сабоқ чиқаришимиз шарт. Рақиб гол уришга кўпроқ иштиёқ билан ҳаракат қилди. Мен ҳам айнан шуни истайман. Илк 45 дақиқада буни амалга ошира олмадик. Жамоа ёш, аммо мен баҳона излаётганим йўқ", — деди мутахассис.
Жавоб учрашуви 3 март куни бўлиб ўтади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Умид Ҳамроев учрашув қаҳрамони бўлган баҳсда "Бухоро" "Навбаҳор"ни меҳмонда мағлуб этди
Дональд Трамп "Интер Майами" футболчилари билан учрашувда: "Месси Пеледан кучлироқ"
Суперлига. Перица дублга эришган баҳсда "Нефтчи" йирик ҳисобдаги ғалабани тантана қилди
ЛаЛига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Сельта"ни қийинчилик билан мағлуб этди
Фикрлар
Boshqa klublar dunyoni zabt etyabdi.
Xususan Real xam sungi 10 yillikning eng zur jamoasi.
Orada Chelsi, Liverpool, Bavariya, Citylar porladi.
Barsa esa inagda Realni yutib ovunmoqda...
Xalqaro turnirlarda esa uyoqdan buyoqqa utib yuribdi darbadar bulib xD
Xa, Realni yutish CHL yutgandak kap sanla uchun ))))
Shunisi qiziqda.
Lekin kecha yomon itardi a?)))
Xa, vaziyat uzgarmaydi, Real klublar qiroli bulib qolaveradi tamom. xD