Хави - "Наполи"га қарши ўйин олдидан: "Барселона" ўйинни назорат қилиши керак"
24 фев 2022 01:26
Янгиликлар
Хави - "Наполи"га қарши ўйин олдидан: "Барселона" ўйинни назорат қилиши керак"
"Барселона" бош мураббийи Хави Европа лигаси доирасида "Наполи"га қарши ўйин олдидан фикрларини билдирди.
Томонларнинг дастлабки ўйинида 1:1 ҳисоби қайд этилганди.
"Ҳисоб 2:1, 3:1 ёки 4:1 бўлишидан қатъи назар "Барселона" ўйинни назорат қилишга интилади.
"Наполи" бизга босим уюштиради ва ҳаракатчан ўйин бўлади. Қўрқмасдан ҳаракат қилиб, вазиятлар яратишимиз керак.
Осон бўлмайди. Кўп нарса тўпни назорат қилишга боғлиқ. "Наполи" - ЕЧЛ даражасидаги жамоа. "Барселона" эса бундай жамоалар билан рақобатлаша олади", - деди Хави.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Фикрлар