Хави: «Гвардиола инглиз футболини ўзгартира олади»

Aziz Tukhtamuradov
25 май 2016
"Ал Садд" футболчиси Хави «Манчестер Сити»да иш бошлаётган Хосеп Гвардиоланинг инглиз футболига таъсир кўрсата олишини айтиб ўтди.


"Манчестер Сити" бош мураббийлиги - Гвардиола учун ажойиб имконият. У инглиз футболини юзини ўзгартира олади.

Агар кимдир буни қила олса - у Гвардиола бўлади. Шу билан бирга, унда катта босим бўлади. Чунки, Хосепдан доим катта нарсалар кутишади.

У шубҳасиз, айни пайтда дунёнинг энг яхши мураббийларидан бири", - дейди "Барселона"нинг собиқ футболчиси Хави.


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: goal.com