Хави Дембеленинг агентига: "Агар шартнома узайтирилмаса, Усман энди "Барса" учун ўйнамайди"

Aziz Tukhtamuradov
27 янв 2022
"Барселона" бош мураббийи Хави вингер Усман Дембеленинг агенти Мусса Сиссоко билан учрашди.

Испаниялик мураббий учрашувда футболчини олиб қолмоқчи эканлигини маълум қилган. Шу мақсадда унга янги шартнома таклиф этилган. Аммо келишув амалга ошмаслиги ойдинлашавергач, клуб Дембелени 31 январга қадар сотиб юбориш ҳаракатига тушган. 

Сиссоко эса агар шартнома узайтирилмаса ёки қишда трансфер амалга ошмаса оқибати нима бўлиши билан қизиққан. Хави эса бунга жавобан: "Агар икки вариантдан бири танланмаса, у бошқа "Барса" учун ўйнамайди" деган. 


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Marca