Хави: "Бавария"ни ютсак, мўъжиза деб ҳисобламайман"
08 дек 2021 23:30
Янгиликлар
Хави: "Бавария"ни ютсак, мўъжиза деб ҳисобламайман"
"Жуда катта ишонч билан учрашувга етиб келдик ва учрашувнинг бошланишини сабрсизлик билан кутяпмиз. Биз дунёнинг энг кучли рақибларидан бирига қарши ўйнаймиз. "Бавария" - айни дамда жаҳоннинг энг яхши жамоаларидан бири, ундан ташқари, сафарда ўйнаймиз. Бу ҳолатни янада қийинлаштиради. Ғалабага эришсак, давом этамиз. Демак, бу финал.
Тарих бизнинг Мюнхенда ғалаба қозонмаганимизни айтмоқда. "Бавария"га қарши ўйинлар қийин ўтган. Тарих эса ўзгартириш учун керак.
Курашишга тайёрмиз деб ўйлайман, бироқ бу "Бавария" билан бўлаётгани - энг яхши сценарий эмас. Умид қиламанки, "Бавария"га мағлуб бўлсак, рухан синиб қолмаймиз. "Бавария" қийин рақиблигини биламиз, аммо уларни мағлуб этишга уриниб кўрамиз.
Барчаси ўзимизга боғлиқ. Шу сабабли "Бавария"ни мағлуб этсак, мўъжиза деб ҳисобламайман. "Барса" исталган рақибни ютиши шарт", - деди Хави.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Фикрлар