

21 ёшли германиялик футболчи якшанба куни Лондонда тиббий кўрикдан ўтган. Бу ҳақда журналист Кристиан Фальк хабар бермоқда.
Трансфер яқин кунларда расман эълон қилиниши кутилмоқда. Олдинроқ маълум бўлганидек, "Челси" Хаверцнинг трансфери учун 80+20 млн евро тўлайди.
Футболчи якунланган мавсум барча мусобақаларда 47та ўйинда майдонга тушиб, 19та гол ва 8та ассист қайд этди.



