UZ

Сўнгги янгиликлар

10:44Педри Мессининг 15 йил аввал ўрнатган рекордини янгилади  0 10:16"Ливерпуль" собиқ устози Саудия клубини бошқаришга розилик берди  1 09:48Пеп Гвардиола Алекс Фергюсоннинг Премер-лигадаги рекордини янгилади  2 09:20"Реал Мадрид" саккиз нафар футболчисини сотишга тайёр - DC  2 08:53Нури Шаҳин кечаги ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  2 08:25Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги учрашувда неча баҳо олишди?  5 07:59Грузиялик тўпурар ярим ҳимоячи водий жамоаси билан шартнома имзолади  11 07:31Ўткир Юсуповнинг "Фулад"даги тақдири маълум бўлди  8 02:57Ла Лига. Мбаппе ва Родригонинг голи "Реал"га меҳмонда "Алавес" устидан ғалабани тақдим этди  20 02:37А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Болонья" устидан минимал ғалабага эришди  3 02:18Бутун дунёни асабига ўйнаган вазир ёҳуд Мессининг Хиндистондаги "дўсти"  11 00:28Туркия Суперлигаси. Шомуродов тўпурарлик пойгасида етакчи бўлиб олди  7 00:06А Серия. "Интер" меҳмонда ғалабага эришди  1 23:58Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди  47 23:49Бундеслига. "Бавария" ва "Боруссия" рақибларини мағлуб эта олмади  1

Хасселбайнк: "Роналду 2026 йилги ЖЧда қатнашмаслиги керак" Янгиликлар

Хасселбайнк: "Роналду 2026 йилги ЖЧда қатнашмаслиги керак"

Собиқ футболчи Жимми Флойд Хасселбайнкнинг фикрига кўра, Криштиану Роналду ЖЧ-2026да қатнашмаслиги керак.

"Роналдунинг футболи ЖЧ-2026га керак эмас. Роналду узоқ йиллар давомида дунёнинг энг яхшиси бўлди. Тарихдаги энг зўр футболчилардан бирига айланди. Бироқ ҳозирги пайтда у ўзининг зарарига ишламоқда, Португалия термасида ўйнаб фойда келтирмаяпти. Бу эса ёмон асоратларни келтириб чиқармоқда.

Келишнинг вақти бўлгани каби кетишнинг ҳам вақти бор. Унинг кетадиган вақти анча олдин бўлган, у кетиб, бошқаларга имконият бериши керак.

У Португалия термасидаги бошқа номзодлардан зўр деб ўйламайман. Айрим ўйинларда прессинг, бошқа учрашувларда бошқача вазифаларни қилиш керак. Ҳозирги пайтда у буни уддалай олади деб ўйламайман. Кетиш уятли иш эмас. У 40 ёшдан ўтиб кетди ва бу ерда барчаси табиий ҳолат сифатида қаралади.

Менимча Роналду Мессидан кейин термадаги фаолиятини якунласа керак", - деди "Челси"нинг собиқ футболчиси.

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика